Daryo

Қозоғистонда АЭС муддатли тўлов эвазига қурилиши мумкин

АЭСни қурадиган компания тўлов муддатини кечиктириши мумкин бўлган вариант кўриб чиқилмоқда

1 дақиқа ўқиш15 725 кўришлар0 изоҳ0

Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Арман Касенов мамлакатда атом электр станцияси муддатли тўлов эвазига қурилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Нур.кз” хабар берди.

Иллюстратив фото: ChatGPT

Касенов Сенат йиғилиши чоғида АЭС қурилиши учун қанча маблағ талаб этилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган. Журналистлар тегишли масалани кўтарган.

“Ҳозирча ким ва қайси давлат қуришига қарор қилинмаган. Шу боис, қандай молиялаштирилиши ҳам номаълум. АЭС қурилишини молиялаштириш вариантларидан бири муддатли тўлов эканини биламан”, деди Касенов.

У АЭСни қурадиган компания тўлов муддатини кечиктириши мумкин бўлган вариант кўриб чиқилаётганини айтди.

“Шунга кўра, уни молиялаштириш учун маблағ керак бўлмаслиги ҳам мумкин. Бироқ ҳозир буни аниқ айта олмаймиз, чунки ҳатто ким қуришини ҳам билмаймиз... Барча энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари харажатли бўлади. Бу харажатлар хизмат кўрсатиш тарифига киритилади”, дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

Балхаш кўли бўйида қурилиши режалаштирилган АЭС қиймати дастлаб 10-15 миллиард долларга баҳоланаётганди. Бироқ қурилиш якунига қадар у 50 фоизга қимматлашиши мумкин. Станцияни қуришда иштирок этиши мумкин бўлган компаниялар орасида Қозоғистон ҳукумати “Росатом” (Россия), KHNP (Жанубий Корея), EDF (Франция) ва China National Nuclear Corporation’ни (Хитой) бор.

6 октябрь куни Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича референдум ўтказилди. Референдумда қатнашган фуқароларнинг 71,12 фоизи ёқлаб, 28,88 фоизи қарши овоз берган. АЭС бўйича умумхалқ референдумида сайловчиларнинг 63,66 фоизи – 7 миллион 820 минг 204 киши иштирок этган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар