Daryo

Норвегия мамлакатдаги террорчилик хавфи даражасини оширди 

“Ҳозирда Полиция хавфсизлик хизмати Норвегияда терактлар уюштириш бўйича аниқ режалар ҳақида маълумотга эга эмас, бироқ таҳдидларни аниқлаш бўйича ишлар давом этмоқда”, дейди Махсус хизмат вакили Эйрик Веум

1 дақиқа ўқиш5 906 кўришлар0 изоҳ0

Норвегия хавфсизлик хизмати мамлакатда терактлар хавфи ўрта даражадан юқори даражага ошгани ҳақида хабар берди.

Фото: Reuters

Махсус хизмат вакили Эйрик Веумнинг айтишича, Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли мамлакатдаги яҳудийлар, синагогага ташриф буюрувчилар, шунингдек, Исроил билан алоқадор ташкилотлар хавф остида бўлиши мумкин. Шу сабабли билан одатда қурол олиб юрмайдиган норвегиялик полициячилар вақтинча қуролланади.

“Ҳозирда Полиция хавфсизлик хизмати Норвегияда терактлар уюштириш бўйича аниқ режалар ҳақида маълумотга эга эмас, бироқ таҳдидларни аниқлаш бўйича ишлар давом этмоқда”, деди Веум.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар