Daryo

Исроил Яманга ҳам зарбалар беришни бошлади (видео)

Яҳудий давлати армияси Худайда шаҳридаги порт ва электр станцияларини нишонга олди

1 дақиқа ўқиш21 172 кўришлар0 изоҳ0

Исроил армияси Ғазо сектори ва Ливанга ҳужум фонида Яманга ҳам авиазарбалар беришни бошлади. Бу ҳақда яҳудий давлати армияси хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, Худайда шаҳридаги порт ва электр станциясига ҳужум қилинган. Исроил армияси ҳужумни тасдиқлаган. Улар Яман ҳусийларининг Исроил чегарасидан 1800 километр узоқликдаги объектлари нишонга олинганини айтган. Операцияни яҳудий давлатининг ўнлаб қирувчи самолётлари амалга оширган.

“Исроил мудофаа армияси нефть импорти учун ишлатиладиган электр станциялари ва портга ҳужум қилди. Ҳусийлар режими мақсадли инфратузилма ва портлар орқали ҳудудга Эрон қурол-яроғлари ва ҳарбий таъминотларни, шу жумладан нефтни етказиб бермоқда. Ҳужум Исроил ҳудудига ракеталар учирилишига жавобан амалга оширилган”, дейилади яҳудий армияси баёнотида.

Ўз навбатида, Axios нашри Исроилнинг Ямандаги Ходейда шаҳрига зарбаси АҚШ Марказий қўмондонлиги билан мувофиқлаштирилганини маълум қилди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар