Daryo

“Сабримизни синаш керак эмас” — Сергей Лавров АҚШнинг Украинага қанотли ракеталар етказиб бериш режалари ҳақида

“Америкаликлар сабримиз чегараси қаерда эканини жуда яхши билишади”, деди Россия ташқи ишлар вазири

1 дақиқа ўқиш27 628 кўришлар0 изоҳ0

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг Украинага қанотли ракеталар етказиб бериш режаларига муносабат билдирди.

“Америка Қўшма Штатлари Россиянинг қизил чизиқлари қаердалигини жуда яхши билади, сабримизни синашнинг кераги йўқ”, деди Сергей Лавров. 

Аввалроқ АҚШ Украинага Ф-16 қирувчи самолётлари учун қанотли ракеталарни етказиб бермоқчи экани ҳақидаги хабарлар матбуотда пайдо бўлганди.

“Америкаликлар ўзлари учун белгилаган чегарадан аллақачон ошиб бўлишди. Улар ўт билан ўйнашишмоқда. Албатта, Зеленский буни кўриб, билиб турибди. У бундан фойдаланмоқда. Сабримизни синашмасин. Америкаликлар сабримиз чегараси қаерда эканини жуда яхши билишади”, деди Лавров.

26 август куни Россия қўшинлари Украинага оммавий ракета ва дронлар билан ҳужум қилгани хабар қилинганди.

Украина энергетика вазири Герман Галушенконинг сўзларига кўра, ҳужум мақсади энергетика инфратузилмаси объектлари бўлган. Киевда ҳаво мудофаа кучлари ракеталар ва 15 га яқин дронни йўқ қилган. Вайронагарчилик ва жабрланган шахслар бўлмаган.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар