Daryo

Байден Ғазода дарҳол ўт очишни тўхтатишга чақирди 

АҚШ етакчиси мамлакат “Эрон, ҲАМАС, ‘Ҳизбуллоҳ’ ҳамда ҳусийлар томонидан келаётган таҳдидларга қарши Исроил хавфсизлигини таъминлашга содиқлигини” таъкидлади

1 дақиқа ўқиш9 192 кўришлар0 изоҳ0

АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни имкон қадар тезроқ ўт очишни тўхтатиш ва Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришишга чақирди.

Фото: Эндрю Ҳарник / Getty Images
Оқ уйдаги йиғилишда Байден “қолган бўшлиқларни бартараф этиш, имкон қадар тезроқ келишувга эришиш, гаровга олинганларни уйларига қайтариш ва Ғазодаги урушни абадий тугатишга эришиш” зарурлигини таъкидлаган, дейилади Оқ уй баёнотида.

Нетаньяху билан учрашувда Байден, шунингдек, яна бир бор Ғазода гуманитар ёрдамни кўпайтириш ва тинч аҳоли ҳимоясини яхшилашга чақирган.

Ёрдам етказиб бериш йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлаш ва уларга муҳтож бўлганларга асосий хизматларни тиклаш зарур, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, АҚШ етакчиси яна бир бор ҳарбий амалиётлар пайтида тинч аҳоли ҳаётини ҳимоя қилиш зарурлигини қайд этган.

Байден Қўшма Штатларнинг “Эрон ва унинг ишончли вакиллари, жумладан, Ғазодаги ҲАМАС, Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” жангарилари ва Ямандаги ҳусийлар томонидан келаётган барча таҳдидларга қарши Исроил хавфсизлигини таъминлашга содиқлигини” яна бир бор тасдиқлаган.

Демократик партиядан президентликка потенциал номзод ва АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ҳам ҲАМАСни шафқатсиз террорчи ташкилот сифатида қоралаб, жангариларни қўллаб-қувватловчи ҳар қандай риторика жирканч ва қабул қилиб бўлмас эканлигини таъкидлаган. Сиёсатчи бутун дунёда антисемитизм кучайишига қарши курашиш муҳимлигини айтган.

Урушни Исроил хавфсиз бўлган, барча гаровга олинганлар озод этилган, Ғазодаги фаластинликларнинг азоб-уқубатлари тугаган, фаластинликлар ўз эркинлиги, қадр-қиммати ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин бўлган тарзда тугатиш вақти келди, дея хулоса қилган у.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар