Daryo

Туркманистон Россиядаги фуқароларини эвакуация қилмоқчи — ОАВ 

Туркманларни Астрахандан фавқулодда эвакуация қилиш учун иккита кема тайёрланмоқда

2 дақиқа ўқиш40 588 кўришлар0 изоҳ0

Туркманистон “Украина Қуролли кучларининг ўққа тутиши кучайгани” сабабли ўз фуқароларини Россиядан фавқулодда эвакуация қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” хабар берди.

Фото:  depositphotos.com

29 июль куни Туркманистон Миллий хавфсизлик вазирлигининг 10 нафар ходими ва Ички ишлар вазирлигининг 15 нафар ходимидан иборат гуруҳ денгиз орқали Астраханга етиб келган.

Улар рус аҳоли пунктларида яшовчи туркманларни вақтинча ўз ватанларига қайтишга ёки хавфсизроқ ҳудудларга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи бўлган.

Ватанига қайтишни хоҳловчилар машинада Астраханга олиб кетилади. Мудофаа вазирлигига туркман фуқароларини Астрахандан Туркманбошига эвакуация қилиш учун иккита кема тайёрлаш топширилган. Туркманбошидан улар самолёт ёки поездда доимий яшаш жойига бепул етказилади.

Астраханга келган хавфсизлик ходимлари ва дипломатларнинг бир қисми кейинроқ Москвадаги Туркманистон элчихонасига борган. Миллий хавфсизлик вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ўқ отиш қуроллари билан қуролланган.

Туркманистон Москвага парвозларни тўхтатди

Turkmenistan Airlines  авиакомпанияси Ашхободдан Москвага бориш ва қайтиш парвозларни тўхтатди.

Кейинги уч ҳафта давомида парвозлар бекор қилинади. Авиакомпания бунинг ўрнига Қозонга парвоз қилади.

“Москва ҳаво зонасидаги ҳолат, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хавфларни баҳолаш асосида 1 августдан бошлаб Туркманистон ҳаво йўлларининг Ашхобод–Москва–Ашхобод рейслари тўхтатилади ва Ашхобод–Қозон–Ашхобод йўналишида амалга оширилади”, — дейилади компания хабарида.

Москвага дронлар ҳужуми: вазият қандай?

1 августга ўтар кечаси Москвага яна дронлар ҳужум қилди. Улардан иккитаси шаҳарга яқинлашганида ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилди. Учинчиси аввалги ҳужумда шикастланган “Москва Сити” бизнес марказидаги бинога келиб урилди.

Аввалги ҳужум 30 июлга ўтар кечаси юз берганди. Жумладан, Москвага учта дрон учирилган, иккитаси “Москва Сити” бизнес марказидаги биноларга келиб тушган. Дронларнинг яна бири Москва вилоятининг Одинсово туманида уриб туширилгани айтилган.

Бундан ташқари, 24 июль куни ҳам дрон ҳужуми бўлганди. Ўшанда Москвадаги нотурар жой бинолар зарар кўрган. Улардан бири Россия Мудофаа вазирлиги яқинида қулаган.

Май ойи охири ва июль бошида эса дронлар Россия пойтахтига яқинлашганда уриб туширилган. БМТ сўнгги дрон ҳужумини қоралаб, фуқаролик объектларига ҳужум қилмасликка чақирган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар