Daryo

Колбаса, маргарин ва қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган бошқа 5 маҳсулот

Шакар, кофеин, натрий ҳамда кислоталар миқдори жуда ҳам кўп бўлган энергетик ичимликлар тиш эмалидан ташқари, ҳазм тизимига ҳам салбий таъсир қилади

2 дақиқа ўқиш25 832 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Pinterest

Организмнинг эрта қариши бир неча омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Носоғлом турмуш тарзига амал қилиш билан бирга зарарли маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳам энг кўп тарқалган сабаблардан ҳисобланади. «Домашний очаг» нашри эрта қаришни олдини олиш учун камроқ истеъмол қилиш керак бўлган маҳсулотларни санаб ўтди.

Фото: Pinterest

Маргарин

Фото: «Новий очаг»

Маргаринда сурункали касалликларнинг келиб чиқиш хавфини ортишига сабаб бўлувчи трансёғлар мавжуд. Бундан ташқари, организмдаги сув балансининг бузилиши билан ёғнинг ушбу тури ўртасида алоқадорлик ҳам йўқ эмас. Сурункали сувсизланиш эса тана аъзоларининг эрта қариши ва ажин пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Ярим тайёр маҳсулотлар

Фото: «Новий очаг»

Тановулдан олдин микротўлқинли печда иситишнинг ўзи етарли экани билан вақтни тежашга ёрдам берадигандек туйиладиган ярим тайёр маҳсулотлар таркибида туз сероб бўлади. Улар вақтни тежашга кўмак бераётгандек туйилгани билан саломатликка салбий таъсир қилади. Ушбу маҳсулотларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш шишлар пайдо бўлиши ва тери ҳолатининг ёмонлашишига олиб келади.

Энергетик ичимликлар

Фото: «Новий очаг»

Эрталабки энергия етишмаслиги уйқунинг етарли бўлмагани ва кеч ухлаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ўн йил аввал қаришни хоҳламайдиганлар учун бундай зарарли ичимликлардан тийилиш тавсия қилинади. Гап шундаки, шакар, кофеин, натрий ҳамда кислоталар миқдори жуда ҳам кўп экани ҳисобига энергетиклар тиш эмалидан ташқари, ҳазм тизимига салбий таъсир қилади. Пешоб ҳайдашни жадаллаштиргани туфайли эса организмда сувсизланиш кузатилади.

Ширинликлар

Фото: «Новий очаг»

Эрта қаришга олиб келадиган энг биринчи рақамли душман экани сабаб шакар истеъмоли борасида меъёрни билиш жуда муҳимдир. Гап шундаки, глюкозанинг ортиқчаси сурункали касалликлар ва қандли диабет келиб чиқиши хавфини оширишдан ташқари, саратон ҳужайраларининг озиқланишига ҳам ҳисса қўшади.

Глисемик индекс кўрсаткичи юқори бўлган маҳсулотлар

Фото: «Новий очаг»

Нон, макарон ва оқ ундан тайёрланадиган бошқа маҳсулотлар таркибидаги тез сингадиган углеводлар қондаги қанд миқдорини ошишига олиб келиши мумкин. Олимлар глисемик индекс кўрсаткичи юқори бўлган маҳсулотлар ва эрта қариш ўртасида боғлиқлик борлигини аллақачон аниқлаган. Ҳуснбузар ва тери билан боғлиқ муаммолар кузатилса, рациондаги маҳсулотларни ўзгартириш тавсия қилинади.

Спиртли ичимликлар

Фото: «Новий очаг»

Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш организмда радикал ўзгаришлар, айниқса, ҳужайралар янгиланишига жавоб берадиган А витамини танқислигига олиб келади.

Колбаса ва бошқа гўшт маҳсулотлари

Фото: «Новий очаг»
Аввал ўтказилган тадқиқотларда, колбаса ва шунга ўхшаш бошқа маҳсулотлар таркибидаги нитрат ва нитритлар онкологик касалликлар келиб чиқиши хавфини орттириши аниқланган. Ушбу моддалар организмда ҳужайралар оксидланиши ва уларнинг ўзгаришига олиб келади. Ушбу жараён юз териси учун ўта хавфли. Шу боис ҳам колбаса ва сосиска ўрнига оқсилга бой табиий гўшт маҳсулотларини истеъмол тавсия қилинади. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар