Daryo

Саудия Арабистонида қирувчи самолёт ҳалокатга учради

F-15С қирувчи самолёти техник носозлик туфайли ўқув парвози вақтида ҳалокатга учраган

1 дақиқа ўқиш30 628 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Sputnik

Саудия Арабистони шарқидаги Аш Шарқия провинциясида Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Саудия Арабистони матбуот агентлиги қироллик мудофаа вазирлиги расмий вакили бригада генерали Турки ал-Маликийнинг баёнотига таяниб хабар берди.

Фото: Спутник

Хабарга кўра, F-15С қирувчи самолёти техник носозлик туфайли ўқув парвози вақтида ҳалокатга учраган. Ҳодиса Даҳрон шаҳридаги авиабаза яқинида юз берган.

Икки учувчи парашютда сакрашга муваффақ бўлган ва жароҳатлар олмаган. Самолёт ҳалокатидан ердаги одамлар ёки биноларга зарар етмаган.

Воқеа ҳолатларини ўрганиш бўйича комиссия иш бошлаган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар