Daryo

Мол гўшти ва бақлажондан тайёрланадиган иссиқ салат рецепти

Салатни атиги ярим соат ичида тайёрлаб, дастурхонга тортиш мумкин

1 дақиқа ўқиш18 287 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Lifehacker нашри тақдим этган ушбу рецептга кўра, гўштли ҳамда сабзавотли иссиқ салат соус ҳамда зираворлар билан янада ёқимли таъмни ҳосил қилади.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • бақлажон — 1 дона;
  • булғор қалампири — 1 дона;
  • мол гўшти — 350 грамм;
  • черри помидор — 250-300 грамм;
  • ўсимлик мойи —3 ош қошиқ;
  • саримсоқ — 1-2 дона;
  • соя соуси — 4-5 дона;
  • кунжут ва кўкатлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Бақлажон, булғор қалампири ва мол гўшти ўртача, помидор эса тўртга бўлиб тўғралади.
  2. Товада қиздирилган ёғда аввал гўшт қовуриб олинади.
  3. Алоҳида идишда бақлажон пишириб олинади, устидан булғори қўшилиб, 2-3 дақиқа қовурилади.
  4. Барча сабзавот бир идишга солинади, устидан тўғралган саримсоқ, соя соуси ва кўкатлар қўшилади.
  5. Устига кунжут сепиб, дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар