Daryo

Бақлажондан пиццага ўхшаш иссиқ егулик тайёрлаб кўринг

Таъбингизга қараб унга кўкатлар ҳам қўшишингиз мумкин

1 дақиқа ўқиш21 586 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Ушбу таом маккажўхори, товуқ филеси, помидор қайласи ва пишлоқнинг жозибадор таъмини ўз ичига олади. Унга ўзингиз ёқтирган кўкатларни ҳам қўшишингиз мумкин.

Фото: Lifehacker
Керакли масаллиқлар:
  • бақлажон — 2 дона
  • зайтун ёғи — таъбга кўра
  • пишлоқ — 100-150 г
  • қайнатилган товуқ филеси — 1 дона
  • консерваланган ананас — 100-150 г
  • пица қайласи — 5-6 қошиқ
  • консерваланган маккажўхори — 4 қошиқ 
Тайёрланиши:
  1. Ҳар бир бақлажонни узунлиги бўйича уч қисмга бўлинг.
  2. Идишнинг устига фольга қоғозини қўйинг ва ёғлаб олинг. Бақлажонни бир қатор қилиб жойлаштиринг ва яна устидан ёғ қуйинг.
  3. Бақлажонни 180 даража ҳароратда, 20-25 дақиқа давомида, юмшоқ бўлгунга қадар пиширинг.
  4. Пишлоқни қирғичдан ўтказинг. Товуқ ва ананасни майда бўлакларга бўлинг.
  5. Ҳар бир сабзавотга қайла солинг. Бақлажоннинг устига товуқ филеси, маккажўхори ва ананасни қўйинг ва охирида пишлоқ қўшинг.
  6. Бақлажонни яна 10-15 дақиқа давомида пишириб олинг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар