Daryo

Осон ва тез тайёрланадиган йогуртли суфле рецепти

Унга ўзингиз ёқтирган резавор меваларни қўшишингиз мумкин

1 дақиқа ўқиш17 566 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Йогуртли суфле нозик таъмни қадрловчилар учун энг яхши ширинликлардан бири ҳисобланади. Унга ўзингиз ёқтирган резавор меваларни қўшишингиз мумкин.

Фото: Lifehacker
Керакли масаллиқлар: 
  • сариёғ — 2 қошиқ
  • шакар — 50 г ва яна устига сепиш учун
  • тухум — 2 дона
  • йогурт — 280 г
  • ун — 3 қошиқ
  • туз — 1 чимдим
  • ванилин — ярим қошиқ
  • лимон кислотаси — 1 чимдим
Тайёрланиши:
  1. Печни 190 даража ҳароратда қиздиринг ва олдиндан олтита қолипни сариёғ билан ёғлаб шакар сепинг.
  2. Тухумнинг сариғини оқидан ажратинг. Тухум сариғини йогурт, ун, туз ва ванилин билан кўпиртиринг.
  3. Тухумнинг оқини лимон кислотаси билан кўпиртиринг. Унга шакар қўшинг ва қаттиқ кўпиргунча яна 4-5 марта аралаштиринг.
  4. Секин-аста тухумнинг оқини йогурт аралашмасига солиб аралаштиринг. Қолипларни масса билан тўлдиринг ва суфлени 15 дақиқа давомида пиширинг.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар