Daryo

Творог ва гилос қўшиб, мазаси оғизда қоладиган шоколадли пирог тайёрлаймиз

Ширинликни хуш кўрувчилар учун ажойиб танлов

1 дақиқа ўқиш25 868 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Lifehacker нашри тақдим этган навбатдаги рецептга кўра, шоколад, творог ҳамда гилоснинг ўзаро уйғунликдаги таъми барчага манзур келиши шубҳасиз.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • музлатилган ёки янги гилос — 400 грамм;
  • қора ёки сутли шоколад — 200 грамм;
  • сариёғ — 120 грамм;
  • тухум — 5 дона;
  • шакар — 150 грамм;
  • ваниль — 1 ош қошиқ;
  • творог — 300 грамм;
  • ун — 150 грамм;
  • қабартма — 1 чой қошиқ;
  • туз — бир чимдим.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Агар гилос музлатилган бўлса, муздан эритилади.
  2. Шоколад бўлакларга бўлинади ва сариёғ билан бир идишга солинади.
  3. Сўнгра буғда эритилади ва силлиқ бўлгунча аралаштирилади.
  4. 3 та тухумни 50 грамм шакар, ваниль ва туз билан миксерда аралаштирилади.
  5. Яна бир идишда творог, 2 та тухум ва шакарнинг қолганини қўшиб, аралаштирилади.
  6. Шоколадли массани биринчи тухумли аралашмага қўшиб, миксер қилинади. Устидан эланган ун ҳамда қабартма солинади ва яна миксерда аралаштирилади.
  7. Пишириқ варағи ёғланади. Устига дастлаб шоколадли хамирнинг бир қисми солинади. Устидан творогли масса солинади ва гилос териб чиқилади. Сўнгра яна шу ҳолат такрорланади.
  8. Ширинлик 180 даража печда 40-50 дақиқа давомида пиширилади.
Ёқимли иштаҳа!  Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар