Daryo

Ўзбекистонда асосий ставка 15 фоизгача туширилди

Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 15 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди

1 дақиқа ўқиш21 240 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Айни пайтда Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 15 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

2022 йилнинг 9 июнь куни Марказий банк асосий ставкани фоизга тушириб, 16 фоиз этиб белгилаган эди. 

2018 йил бошида йиллик ставка 14 фоиз этиб тасдиқлаганди. 2019 йилда ушбу ставка 16 фоизгача кўтарилган. 2020 йил март ойида ҳам базавий ставка ўзгаришсиз қолдирилиб, 16 фоиз деб белгиланганди.

Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори билан асосий ставка 1 фоизга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланган. 

Июнь ойида эса Марказий банк асосий ставкани пасайтириши ҳақида хабарлар тарқалди, бироқ 11 июнь куни асосий ставка бўйича қарор қабул қилинган ва у 15 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдирилганди.

2020 йил 10 сентябрь куни Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб, 14 фоиз этиб белгилади. 

2022 йил 17 март куни Марказий банкнинг йиғилишида асосий ставкани ошириш бўйича қарор қабул қилиб, 17 фоиз этиб белгиланган эди.

2022 йилнинг 9 июнь куни Марказий банк асосий ставкани фоизга тушириб, 16 фоиз этиб белгилаган эди. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар