Daryo

Помидор, бақлажон ва пишлоқ қўшиб тайёрланадиган макаронли таом рецепти

Таомни қирғичдан ўтказилган пишлоқ билан безатинг

1 дақиқа ўқиш19 204 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Lifehacker нашри барча севиб истеъмол қиладиган макаронли таомнинг янги рецепти билан бўлишди. Ушбу мазали таомни кечки овқат ёки шунчаки гарнир сифатида дастурхонга тортиш мумкин.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • бақлажон — 1 дона;
  • ўсимлик мойи — 2 ош қошиқ;
  • пиёз — 1 дона;
  • помидор — 700-800 гамм;
  • саримсоқ — 2 бўлак;
  • макарон маҳсулоти — 250 грамм;
  • пишлоқ, туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Бақлажон ўртача катталикда тўғраб олинади. Устига туз ва зираворлар сепилиб, тахминан 15 дақиқа давомида 180 даража печда пишириб олинади.
  2. Пиёз майда тўғралади, помидор ва саримсоқ блендер ёрдамида майдаланади.
  3. Ёғ ўртача оловда қиздирилади. Пиёз қизаргунча қовурилади. Устидан саримсоқ қўшилиб, 30 сония пиширилади.
  4. Устидан помидор қўшилади. Туз ва зираворлар сепилиб, 20 дақиқа давомида қайнатилади.
  5. Бақлажон қўшилиб, соус яна 10 дақиқа қайнатилади.
  6. Макарон қадоқдаги кўрсатмага мувофиқ қайнатиб олинади.
  7. Сўнгра қайнаб турган соусга пиширилган макарон солинади ва 1 дақиқадан сўнг оловдан олинади.
  8. Дастурхонга тортишдан аввал таомга қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар