Daryo

Суперлигада май ойининг энг яхшилари аниқланди

«Насаф»нинг икки вакили лауреатлар қаторида

1 дақиқа ўқиш21 102 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Paxtakor”

ПФЛ Суперлиганинг май ойидаги энг яхшилари номини маълум қилди.

Фото: ПФЛ

«Насаф» ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров май ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бозоров май ойидаги бешта ўйинда бешта гол уришга эришди.

Ушбу соврин учун, шунингдек, қуйидаги футболчилар кураш олиб борганди: Пол Комолафе («Қизилқум»), Хуршид Ғиёсов («ОКМК»), Йован Жокич («Навбаҳор»), Александр Станисавлевич («Қизилқум»), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»), Ўткир Юсупов («Навбаҳор»), Оливер Шаркич («Пахтакор»).

Фото: ПФЛ

«Насаф» устози Рўзиқул Бердиев ой якунлари бўйича энг яхши мураббий номига лойиқ кўрилган. Бердиев жамоаси ўтган ойда 5 та ўйин ўтказиб, 4 та ғалаба ва битта дуранг қайд этди, тўплар нисбати — 12:2.

Май ойининг энг яхши мураббийи номига қуйидагилар ҳам даъвогар бўлганди: Миржалол Қосимов («ОКМК»), Самвел Бабаян («Навбаҳор»), Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна»).

«Нефтчи» вакили Сирожиддин Қўзиевнинг «ОКМК» дарвозасига киритган тўпи ойнинг энг яхши голи деб топилди.

Апрель ойида энг яхши мураббий Миржалол Қосимов («ОКМК»), энг яхши ўйинчи Игнатий Нестеров («Қизилқум»), энг чиройли гол муаллифи Дониёр Абдуманнопов («Сўғдиёна») бўлганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар