Daryo

Печда ичига қийма солиб, тухумли қуймоқ тайёрлаймиз

Қуймоқни таъбга кўра гарнир билан безатинг

1 дақиқа ўқиш38 552 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Қийма, пишлоқ ва тухумнинг уйғунликдаги таъми, албатта, татиб кўришга арзийди.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • пиёз – 1 дона;
  • пишлоқ – 100 грамм;
  • қийма – 350 грамм;
  • тухум – 5 дона;
  • сут – 5 ош қошиқ;
  • ўсимлик ёғи – 2 ош қошиқ;
  • туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Пиёз блендерда майдаланиб, пишлоқ қирғичдан ўтказилади.
  2. Қийма пиёз, пишлоқ, туз ва мурч билан аралаштирилади.
  3. Ҳар бир тухум бир қошиқ сут ва туз билан аралаштирилади. Товага қуйилади ва пишгунча аралаштирилмасдан қовурилади. Худди шу тарзда қолган тухумлар ҳам пиширилади.
  4. Қийма 5 қисмга бўлиниб, тухумли қуймоқ устига қўйилади ва рулет шаклида ўралади.
  5. Қуймоқлар ёғланган қолипга солиниб, печда 180 даражада 30 дақиқа давомида пиширилади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар