Daryo

ОАВ: Перм университетида содир этилган отишмада туркманистонлик талабалар жабрланган

Қайд этилишича, ҳодисада камида уч нафар Туркманистон фуқароси жароҳат олган

1 дақиқа ўқиш41 786 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Vieodan kadr

Россиянинг Перм давлат миллий тадқиқот университетида содир этилган отишма чоғида камида уч нафар Туркманистон фуқароси жабрланган, деб ёзади Central Asia нашри. Сўнгги маълумотларга кўра, университетга қилинган ҳужумда жами олти киши ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Фото: Видеодан кадр

Нашр хабарига кўра, жароҳат олган туркманистонликлар рўйхатига 26 ёшли Ойбиби Сапарова, 24 ёшли Нурёғди Сапаров ва 23 ёшли Сапартурди Бердиев киради. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини таҳлил қилган turkmen.news ушбу талабалар туркманистонлик, деган хулосага келди. Ойбиби Сапарова, афтидан, тошҳовузлик.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ойбибининг кичик болдир суяги ва ўнг панжаси, Нурёғдининг панжа ўзаги суяклари синган. Синишларни ушбу талабалар отишма бошланганидан кейин ўзини деразадан ташлагани сабаб орттирган. Сапартурди Бердиев қандай жароҳат олгани ҳозирча номаълум.

20 сентябрь куни тонгда Перм давлат миллий тадқиқотлар университети талабаси Тимур Бекмансуров олийгоҳ ҳудудига милтиқ билан кирди ва йўлида учраган одамга ўқ уза бошлади. Ҳодиса туфайли талабалар деразалардан ташқарига сакраган. Кўпчилик ўз синфхонасида баррикадалар қуриб ўралиб олган. Ҳужумчи камида 30 марта ўқ узган, тахминларга кўра, ўқлар Ҳуглу 12 калибрли силлиқ стволли қуролдан отилган.

Университетга ҳужум қилган шахс қўлга олинди, дея маълум қилди Тергов қўмитаси. Дастлаб унинг ўлдирилгани ҳақида хабар берилган, аммо бу маълумот тасдиқланмаган. Ҳибсга олиш пайтида ўқ отувчи қуролли қаршилик кўрсатган ва яраланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Кабулжоновнинг маълумотига кўра, Перм университетида рўй берган отишмада жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Вазият Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар