Daryo

Tesla компанияси 2022 йилда ўзининг Tesla Bot номли одамсимон роботини тақдим этади

Tesla Бот сунъий интеллект базасида ишлайди ва унинг бўйини баландлиги 173 сантиметрни ташкил этади

1 дақиқа ўқиш27 957 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Tesla

Tesla компаниясининг гуманоид роботи 2022 йилда пайдо бўлади. У инсонлар учун энг хавфли ёки жуда зерикарли бўлган вазифаларни бажаради, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Tesla

Tesla Bot сунъий интеллект базасида ишлайди. Унинг бўйи 173 сантиметрни, оғирлиги эса тахминан 56 килограммни ташкил этади.

Роботнинг юз қисми ўрнига маълумотларни чиқариб берадиган экран жойлашади. Оёқ ва қўллари алоҳида сервоузатмалар ёрдамида бошқарилади — улар 40 тани ташкил этади. Tesla Bot соатига 8 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Робот ўтиришга қодир. Бунда унга Tesla’нинг мустақил бошқариладиган автомобилларидаги камералар ёрдам беради. Tesla компанияси раҳбари Илон Маскнинг сўзларига кўра, «дўстона» робот «хавфли, бир хил ва зерикарли вазифаларни бартараф этади ва инсонлар бажаришни истамайдиган вазифалар билан шуғулланади».

Аввалроқ Испанияда паэля тайёрлашга қодир дунёдаги биринчи робот-қўл яратилгани, одамсимон кўринишга эга Digit роботи автономга айлангани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар