Daryo

Наманганда Damas ва Nexia тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди

Яна бир киши ўнг елка суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган

1 дақиқа ўқиш33 680 кўришлар0 изоҳ0

Наманган вилояти Чортоқ туманида Damas ва Nexia тўқнашди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 11 август куни соат 19:00 ларда, Чортоқ тумани, Уйчи–Чортоқ–Наманган йўлининг 2-километрида, Damas’ни бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Nexia билан тўқнашган.

Оқибатда Damas ҳайдовчиси олган тан жароҳати туфайли шифохонада вафот этган, йўловчи ўнг елка суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 август куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан аввал Тошкентда Nexia билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетгани, Қашқадарёда қувиб ўтиш қоидасини бузган Lacetti юк машинаси билан тўқнашгани ҳамда Андижонда вояга етмаган бола бошқарувидаги автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар