Daryo

Тошкентда Nexia билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетди

Matiz ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган

1 дақиқа ўқиш22 920 кўришлар0 изоҳ0
Foto: YHXBB

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Nexia 3 билан тўқнашган Matiz ағдарилди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Фото: ЙҲХББ

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 13 август куни соат 19:00 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчасида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги Nexia 3 ҳамда ҳайдовчи 1987 йилда туғилган Б.М. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомобиллар тўқнашган ва зарб оқибатида Matiz автомобили ағдарилган.

Оқибатда Matiz ҳайдовчиси Б.М. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Фото: ЙҲХББ

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Бундан аввал Тошкентдаги «Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда Volvo юк машинаси тўқнашиб кетгани, Тошкентда йўловчилар бўлган «Газель» ЙТҲга учраб ағдарилгани ҳамда Тошкентда Cobalt Spark билан тўқнашиб ағдарилгани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар