Daryo

Наманганда иккита «Жигули» иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

Иккинчи ҳайдовчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган

1 дақиқа ўқиш42 824 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: Telegram

Наманган—Янгиқўрғон автомобиль йўлининг 2-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 5 август куни 16:00 ларда 1963 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «ВАЗ-2106» автомобили ўзининг ҳаракат йўналишини кескин ўзгартириб, қарама-қарши ҳаракатланаётган «ВАЗ-21011» машинаси билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув оқибатида «ВАЗ-2106» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, иккинчи ҳайдовчи эса шифохонага етказилган.

Аввалроқ Сурхондарёда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲга учраган Nexia’да йўловчи ҳалок бўлгани, Андижонда автомашина салонида қисилиб қолган ҳайдовчи шифохонада вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар