Daryo

Туркиянинг Измир шаҳрига метеорит тушди — ОАВ (видео)

Тунги вақтда осмон ёришиб кетган

1 дақиқа ўқиш154 720 кўришлар0 изоҳ0

Туркиянинг Измир шаҳри аҳолиси 31 июль, шанбага ўтар кечаси метеорит тушишига гувоҳ бўлди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Sabah газетаси маълумотларига кўра, тунги вақтда тахминан 1:54 да (Тошкент вақти билан 3:54) осмон ёришиб кетган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ерга метеорит ёки космик чиқинди бўлаги қулаганини тахмин қилмоқда. Метеорит қулагани ҳақидаги хабар расман тасдиқланганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 25 июлга ўтар кечаси Шарқий Норвегия осмонидан метеорит учиб ўтиб, ерга қулаган эди. Норвегия метеор тармоғи ушбу маълумотни тасдиқлади.

Мавзуга доир: БМТ: Ерга рекорд даражада кўп астероидлар хавф солмоқда

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар