Daryo

Тошкентда иккита Mercedes ва Nissan иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Авария юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

1 дақиқа ўқиш57 164 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 27 июль куни соат 20:30 ларда туманнинг Абдулла Қодирий кўчасида бир йўналишда олдинма-кетин ҳаракатланаётган 29 ёшли О.М. бошқарувидаги Mercedes-Benz, 41 ёшли С.Х. бошқарувидаги яна бир Mercedes-Benz ҳамда 45 ёшли фуқаро Б.А. бошқарувидаги Nissan автомобиллари иштирокида авария содир этилган.

Авария оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир: Видео: Светофорда тўхтаб турган икки машина орасига суқилиб, ЙТҲ содир этган Lacetti

Аввалроқ Тошкентда Matiz уриб юбориши оқибатида 65 ёшли фуқаро вафот этгани, Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Тошкентда 20 ёшли аёл бошқарувидаги Tracker уриб кетиши оқибатида 56 ёшли пиёда воқеа жойида ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар