Daryo

Сурхондарёда юк машинаси билан тўқнашган Nexia ёниб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган

Давлат рақам белгисиз Nexia-3 ўзига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган юк машинаси йўлига чиқиб кетган

1 дақиқа ўқиш79 816 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IIB YHXB axborot xizmati

20 июнь куни тахминан соат 04:30 ларда Сурхондарёда юк машинаси ва Nexia ўртасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Музработ тумани «Сополлитепа» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга 4К-626 автомобиль йўлининг 30 километрида 23 ёшли Б.Р бошқарувида бўлган давлат рақам белгисиз Nexia-3 ўзига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ў.Д бошқарувида бўлган Shacman русумли юк автомашинасининг йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашув содир этган.

Авария оқибатида Nexia автомашинасида ёнғин чиқиб, ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Аввалроқ Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тут дарахтига бориб урилиши оқибатида йўловчи вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар