Daryo

Наманганда Nexia, Damas ва УАЗ иштирокидаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди

Nexia ҳайдовчиси ва ушбу автомобилда бўлган яна икки йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган

1 дақиқа ўқиш296 988 кўришлар0 изоҳ0

Наманган вилоятининг Норин туманида Nexia, Damas ва УАЗ автомобиллари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Тоирбек Комилжонов

Ҳодиса 2021 йил 12 май куни соат 10:30 атрофида Чўжа—Ҳаққулобод йўлининг 22 километрида, «Бўзўлмас» маҳалласи ҳудудида рўй берган.

Фото: «Дарё» / Тоирбек Комилжонов

Норин туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро Nexia’ни бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган, олдин Damas, кейин УАЗ автомобили билан тўқнашган.

Фото: «Дарё» / Тоирбек Комилжонов

Бунинг оқибатида Nexia салонида бўлган йўловчилар — Наманган вилоятининг Норин туманида яшаган, 1959 йилда туғилган ва Андижон вилояти Пахтобод туманида яшаган, 1984 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Фото: «Дарё» / Тоирбек Комилжонов

Nexia ҳайдовчиси ва ушбу автомобилда бўлган яна икки йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Фото: «Дарё» / Тоирбек Комилжонов

Улардан бири оғир ҳолатда экани айтилмоқда.

Фото: «Дарё» / Тоирбек Комилжонов

Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: «Дарё» / Тоирбек Комилжонов
Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар