Daryo

Уй шароитида лимондан тайёрланувчи 5 хил лимонад рецепти

Биргина лимон ёрдамида турли хил фойдали ичимликлар тайёрлаш мумкин

2 дақиқа ўқиш63 138 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “championat.com”

Ёзнинг иссиқ кунларида бекажонлар уй шароитида чанқоқбости ичимлик тайёрлашни хуш кўради. Биргина лимон ёрдамида турли хил фойдали ичимликлар тайёрлаш мумкин. Шунингдек лимонадлар танани пандемиядан сўнг тикланишида ҳамда куз мавсумига тайёргарлик кўришда ёрдам беради.

Фото: «championat.com»

Шовулли лимонад

Керакли маҳсулотлар:
  • шовул – 200-300 грамм;
  • шакар – 150 грамм;
  • сув – 500 мл;
  • лимон – 1 дона;
  • газланган сув – 1 литр.
Тайёрланиш жараёни:

Шовул яхшилаб ювилади, барглари ажратиб олинади. Блендер ёрдамида майдаланади. Шакар қайнаган сув билан аралаштирилиб, сироп тайёрланади. Сироп устидан майдаланган шовул аралаштирилади. Сўнгра устидан лимон шарбати сиқиб, қуйилади. Олинган массага газланган сув қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади. Совигач муз солиб, ичиш мумкин.

https://www.instagram.com/p/CBZ8hf5Id6T/

Тархун

Керакли маҳсулотлар:
  • лимон – 2 дона;
  • шакар – 250 грамм;
  • газаланган сув, эстрагон.
Тайёрланиш жараёни:

Лимон тозаланиб, бўлакларга бўлинади. Эстрагон ва лимон блендрга солинади ва оз миқдорда газланган сув қўшилади. Олинган аралашма элакдан ўтказилади ва шакар қўшилади. Ичимлик жуда ширин бўлмаслиги учун сув билан суйилтирилади. Тайёр бўлган ичимликка таъбга кўра муз солиш мумкин.

https://www.instagram.com/p/CAvRIuOAupJ/

Тетиклантирувчи лимонад

Керакли маҳсулотлар:
  • сув – 1,3 литр
  • лимон – 1 дона;
  • апельсин – 1 дона;
  • шакар – 130 грамм.
Тайёрланиш жараёни:

Мевалар пўсти олиб ташланади ва иккига бўлинади. Уларнинг шарбати сиқиб олингач, пўстлоғи ҳам қўшилади. Устидан шакар ва сув қўшилади. Яхшилаб аралаштирилиб, музлатгичга қўйилади. Ичимликка ялпиз ҳам қўшиш мумкин.

https://www.instagram.com/p/CCTIyZNq8W/

Тарвузли лимонад

Керакли маҳсулотлар:
  • лимон шарбати – 1/2 стакан;
  • тарвуз шарбати – 2 стакан;
  • сув – 2 стакан;
  • шакар, ялпиз.
Тайёрланиш жараёни:

Алоҳида идишда сув, лимон, шакар аралаштирилади. Сўнгра совутишга қўйилади. Тарвузнинг уруғлардан тозаланган мева қисмини блендер ёрдамида аралаштириб, лимон шарбати қўшилади. Муз ва ялпиз таъбга кўра солинади.

https://www.instagram.com/p/CFAP0lsFmNG/

Райҳонли лимонад

Керакли маҳсулотлар:
  • райҳон – 1 тўплам;
  • шакар – 1/2 стакан;
  • оддий сув – 2 стакан;
  • газланган сув – 1 литр;
  • лимон – 1 дона.
Тайёрланиш жараёни:

Оддий сув билан шакар қайнатиб олинади. Райҳон жуда майда тўғралиб, қайнаб тирган сиропга солинади. Совитиш учун 4-5 соатга қолдирилади. Сўнгра сироп алоҳида идишга олиниб, лимон шарбати ва музлатилган газли сув қуйилади. Таъбга кўра газсиз сув ҳам қўшиш мумкин.

https://www.instagram.com/p/CCbrfvZoiEs/ Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар