Daryo

Фарғонада юз берган ЙТҲда икки оиладан бўлган олти киши вафот этди

Яна тўрт нафар фуқаро туман шифохонасининг жонлантириш бўлимида даволанмоқда

1 дақиқа ўқиш132 615 кўришлар0 изоҳ0

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида юз берган ЙТҲда олти нафар киши — икки оила вакиллари вафот этди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: «Дарё»

11 май куни вилоят ҳокимлиги томонидан ўтказилган ЙТҲларнинг олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва олдинда турган вазифаларни келишиб олиш юзасидан тезкор йиғилишда маълум қилинишича, 10 май куни Ёзёвон тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятдаги йўлда содир этилган ЙТҲда 6 нафар фуқаро — икки оила вакиллари вафот этган. Яна тўрт киши туман шифохонасининг жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

Аввалроқ Қибрайда Damas ва «Жигули» тўқнашиши оқибатида бир киши жароҳат олгани, Қаршида содир бўлган ЙТҲда 29 ёшли ҳайдовчи ва унинг 5 ёшли қизи вафот этгани, Сурхондарёда 3 кишини уриб юбориб, уларнинг ўлимига сабаб бўлган Damas ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар