Daryo

«Реал» ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди

«Реал»да жароҳатлар эпидемияси давом этади

1 дақиқа ўқиш32 178 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Twitter

«Реал» ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки баҳси доирасида «Челси»га қарши кечган учрашувда (1:1) жароҳат олди.

Фото: Twitter

29 ёшли испаниялик футболчи оёқ мушакларини шикастлаб олган. Шу билан Карвахаль мавсум охиригача сафдан чиқди, дея хабар қилмоқда АS.

Футболчи Чемпионлар Лигаси финалига қадар тикланиши мумкин, бироқ Карвахаль «Реал» финалга чиққан тақдирда ҳам мазкур ўйинга қадар формага кира олмаслиги катта эҳтимол.

Даниэль турли жароҳатлар сабаб Ла Лига жорий мавсумида бор-йўғи 13 та ўйин ўтказди. У эндигина асосий таркибга қайтганди.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда ҳимоячилар Серхио Рамос ва Ферлан Менди жароҳат туфайли мадридликларга ёрдам бера олмаяпти.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар