Daryo

Мирза Азизов коронавирус ҳақида спектакль саҳналаштираётган эди (видео)

«Буни қарангки, ўзлари ҳам коронавирусдан ўтиб қолдилар», — дейди Олимжон Комилжонов

1 дақиқа ўқиш83 205 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 16 апрель, жума куни 58 ёшида вафот этди.

Фото: Instagram / @mirzaazizov

Мирза Азизов COVID-19 га чалиниб, 25 кун давомида Республика махсус 2-сонли Зангиота шифохонасининг реанимация бўлимида даволанган.

Мирза Азизов май ойининг охирида коронавирус ҳақида спектакль саҳналаштиришни режа қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр дирижёри Олимжон Комилжонов YouTube’даги YashinTV каналига берган интервьюсида гапириб берди.

«Бахши» спектаклимизда мотам саҳнаси бор. Бу спектаклни режиссёр Достон Ҳақбердиев билан биргаликда саҳналаштиряпмиз. Худди шу мотам саҳнасини ишлаётган вақтимизда «Мирза Азизов ўтиб қолдилар», деган нохуш хабар келди. Ҳайратда қолдик. Биз «эрта-индин Мирза ака келиб, ҳамма ишимизга бош бўладилар», деб тургандик. Ҳеч кимнинг қўли ишга бормай қолди.

Тахминан, 15 март кунларида иккаламиз уларнинг хоналарида суҳбатлашгандик. Ўша суҳбатда «Шоир Ботир Эргашевга коронавирус ҳақида шеърий асар ёзишларини илтимос қилдим. Май ойининг охирларида коронавирус ҳақида спектакль саҳналаштиришни бошлаймиз. Бу орқали вирус қанчалик ёмонлигини, оғирлигини бунга бефарқ қарамаслик кераклигини тушунтирамиз», дедилар. Ёнимда шоир Ботир Эргашев билан гаплашдилар, Ботир Эргашев ҳам ушбу асарни шеърий қилиб ёзаётганини айтганди. Буни қарангки, ўзлари ҳам коронавирусдан ўтиб қолдилар. Ақлимга сиғдира олмаяпман.

Бир шогирдлари билан гаплашиб қолганимизда «Охирги армонларини бажарсак-чи, амалга оширсак-чи?», деб қолдилар. Хотира кечасидек қилиб, шу спектаклни саҳналаштиришни ният қилдик.

Мирза ака жуда олийжаноб, куюнчак инсон эдилар. Умрларини, ёшликларини, кучларини шу театрга бағишладилар.

Олимжон Комилжонов, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр дирижёри
Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Гиёҳвандликка ружу қўйган, отаси билан келишмаган, ҳинд киносининг энг гўзал актрисалари қалбини забт этган Ранбир Капур 44 ёшда (фото, видео)

Гиёҳвандликка ружу қўйган, отаси билан келишмаган, ҳинд киносининг энг гўзал актрисалари қалбини забт этган Ранбир Капур 44 ёшда (фото, видео)

Бугун, 15:01

“Қизимга Голливуддан таклиф келди”. Ўзбекистоннинг энг ёш ва бой блогери Ясмин Зоитованинг ота-онаси унга келган 3 миллион долларлик шартнома ҳақида

“Қизимга Голливуддан таклиф келди”. Ўзбекистоннинг энг ёш ва бой блогери Ясмин Зоитованинг ота-онаси унга келган 3 миллион долларлик шартнома ҳақида

Бугун, 13:54

Instagram: “Калмар ўйини” сериали юлдузи Тошкентга келди, Амитабҳ Баччан Бобур Мансуровга “салом йўллади”, Марям Узерли мухлисларига сюрприз уюштирди

Instagram: “Калмар ўйини” сериали юлдузи Тошкентга келди, Амитабҳ Баччан Бобур Мансуровга “салом йўллади”, Марям Узерли мухлисларига сюрприз уюштирди

Бугун, 13:10

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Xiaomi белни уқалайдиган ва иситиб қўядиган ёстиқни ишлаб чиқарди

Бугун, 12:51

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Анжелина Жоли Лос Анжелесдаги уйини 25 млн долларга сотди (фото)

Бугун, 09:49

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Феруза Норматова 37 ёшда: Туркияда оғир касалликни бошдан кечирган ва ўзидан 13 ёш кичик йигитга турмушга чиққан акриса ҳақида

Кеча, 15:45

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Актриса Раъно Шодиева оғир жудоликка учради

Кеча, 14:39

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

“Ҳақиқий масхарабозлар костюм-шим, галстукда ўтиради”. Даврон Кабулов “Сетора”нинг тарқалиб кетиши ва Шукурулло Исроиловни танқид қилганлар ҳақида

Кеча, 13:57