Daryo

Олтин қафасдаги ҳаёт: Кейт Миддлтон қилиши мумкин бўлмаган 10 нарса

Кембриж герцогинясига ҳам қироллик оиласининг бошқа вакиллари сингари моллюскаларни ейиш тақиқланган, бу ушбу маҳсулот нотўғри сақланганда заҳарланишга сабаб бўлиши билан боғлиқ

3 дақиқа ўқиш54 098 кўришлар0 изоҳ0

Бир қарашда малика Кейтнинг ҳаёти эртакларга ўхшайди: шаҳзодага турмушга чиққан, саройда яшайди, тадбирларда қиммат бренд ва дизайнерлардан кийинади. Аммо бундай гўзал ҳаётнинг ҳаммага ҳам маълум бўлмаган тарафлари ҳам йўқ эмас.

Фото: Woman.ru

Қироллик қонун-қоидаларига биноан сиз-у бизга оддий туюлган одатлар, кўп нарсалардан воз кечишга мажбур бўлган. Бунинг учун кийиниш услубидан тортиб, ўзини тутишигача бўлган кўплаб жиҳатларга ўзгартириш киритишига тўғри келган.

Фото: Woman.ru

Ўзига тўқ оилада ўсиб улғайган Кейтнинг ҳаёт тарзи 2010 йилдан бошлаб тубдан ўзгарган. Мутахассислар тўйдан аввалроқ Кетринга ҳамма вазиятни тушунтирган. Ўз хоҳишидек кийина олмаслиги, кўнгли тусаган иш билан шуғулланиши мумкинмаслигини англатган. Қуйида маликага тақиқланган нарсалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Дастхат бериш

Фото: Woman.ru

Мухлислари билан норасмий мулоқот қилишга қарши эмаслигига қарамай, Кейтга расмий ҳужжатлардан бошқасига имзо қўйиш мумкин эмас. Бу Елизавета фирибгарлар имзони кўчириб, уни сохталаштириши мумкинлигидан қўрқиши билан боғлиқ.

Тирноққа тўқ лак суртиш

Фото: Woman.ru

Расман малика бўлганидан кейин Кейтнинг қизил, тўқ ва пушти ранг лаклар қўйишига нуқта қўйилган. Бу ҳам Елизаветанинг талаби. Қиролича ўзи бутун умр амал қилган одатлар ва кийиниш услубига монарх оиласининг бошқа вакиллари ҳам риоя қилишини истайди.

Ижтимоий тармоқда шахсий саҳифа очиш

Фото: Woman.ru

Ҳар бир замонавий одамнинг Instagram’да ўз саҳифаси бор экани табиий, аммо қироллик оиласининг эмас. Қироллик аъзоларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини катта пиар жамоаси юритади. Тақиқ хакерлар аккаунтларни бузишдан қўрққани сабаб қўйилган. Шахсий маълумотлар ва оила билан боғлиқ сирлар тарқашидан қўрққани туфайли Елизавета ҳатто сохта аккаунт билан ҳам ижтимоий тармоқдан фойдаланишни ман қилади.

Оддий ишда соат 9 дан 18 гача ишлаш

Фото: Woman.ru

Санъат соҳасида диплом қўлга киритганига қарамай, герцогиняга офисда 9 соат ишлаш шарт эмас. У ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фаолият билан шуғулланади. Шифохона ва спорт залларининг очилишига қатнашади, таълим ва саломатлик билан боғлиқ лойиҳаларда иштирок этади.

Омма олдида турмуш ўртоғига ҳис-туйғуларини билдира олмайди

Фото: Woman.ru

70 йиллик турмуши давомида омма олдида Филиппга бўлган туйғуларини намоён қилмаган қиролича бошқалардан ҳам шунга риоя қилишни талаб қилади.

Ёлғиз дўкон айланиш

Фото: Woman.ru

Хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Кейт харид қилаётганда уни ҳамиша қўриқчилар кузатиб боради.

Табиий мўйнадан тикилган либосларни кийиш

Фото: Woman.ru

Қироллик тамойилларига тўғри келмагани сабаб Кейт қизлик давридаги энг севимли аксессуарлари — мўйнали шапка ва шарфларидан воз кечишига тўғри келган. Гап шундаки, бундан бир неча юз йил аввал қироллик мақомига эга кишиларга мўйнали кийим кийиш тақиқланган.

Устрица (денгиз моллюскаси) ейиш

Фото: Woman.ru

Кембриж герцогинясига ҳам қироллик оиласининг бошқа вакиллари сингари моллюскаларни ейиш тақиқланган. Бу ушбу маҳсулот нотўғри сақланганда заҳарланишга сабаб бўлиши билан боғлиқ.

Сиёсат билан шуғулланиш ва сайловда овоз бериш

Фото: Woman.ru

Кейт қироллик оиласида туғилмагани билан унга сиёсий қарашларини очиқ намоён қилиш ва сайловларда овоз бериш тақиқланган. Британия монархларининг фанати кўп, уларга эргашиш оқибатида аҳолининг позицияси ўзгариши мумкин ва бу мамлакатдаги сиёсий муҳитга салбий таъсир қилади.

«Монополия» ўйнаш

Фото: Woman.ru
Тақиқ сабабини шаҳзода Эндрю маълум қилган. Таъкидланишича, ўйин жараёнида уларнинг шафқатсизга айланиши қироличани хавотирга солган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47