Daryo

Хитойлик олимлар «ақлли» ойна яратди

Қурилма шаффоф ёки хира бўла олади

1 дақиқа ўқиш31 026 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Pixabay

Хитойлик олимлар автоном қувватланиш функциясига эга «ақлли» ойнани яратди. Қурилма шаффоф ёки хира бўла олади. Шунингдек, у қувватланишсиз бир неча кун ишлай олади, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Pixabay

Ойнанинг энг асосий функцияси — бу у бинога тушадиган ёруғликни ўзгартира олишида. Ойна ультрабинафша ва инфрақизил нурларни блоклаб, шаффоф бўлмаслиги ҳам мумкин. Шу орқали у қуёш нурлари миқдорини камайтиради.

Бундан ташқари, гаджет механик усулда ва қуёш энергиясидан қувватлана олади. Ойнанинг шаффофлиги битта тугмани босиш орқали ўзгаради.

Таъкидланишича, ойнани TENG — трибоэлектр наногенератор ёрдамида қувватланиши мумкин.

Аввалроқ Хитой, Германия, АҚШ ва Австралиядан бўлган бир гуруҳ муҳандислар ўзларининг янги ихтироси — намликдан, деформация ва чўзилишдан «қўрқмайдиган» ёруғлик тарқатувчи толадан тайёрланган матони тақдим этганди.

Мавзуга доир: Ўз-ўзини қайта тиклайдиган кийим яратилди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар