Daryo

Фарғонада Lacetti велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳолат юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган

1 дақиқа ўқиш36 364 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Farg‘ona viloyat IIB

Фарғона вилоятининг Данғара туманида Lacetti ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 8 апрель куни фуқаро Н.Ё. бошқарувидаги Lacetti Тошкент кўчасида кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган А.Б.ни уриб юборган. Оқибатда А.Б. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яккасаройда Lacetti, Damas ҳамда Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Жиззахда эса юк машинаси ва 2 автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатда 1 киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар