Daryo

iPhone 13 Pro’да бармоқ изига қарши қоплама пайдо бўлади

Шунингдек, iPhone 13 Pro 120 герцли янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайдиган экранга эга бўлади

1 дақиқа ўқиш35 792 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Hi-Tech.Mail.ru

Янги iPhone қурилмалари дизайн борасида ўзидан олдинги авлоддан кескин фарқ қилмайди, бироқ айрим муҳим ўзгаришлар ҳам бор — аммо уларнинг аксар қисмини компания рақобатчилари амалга ошириб бўлган, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Макс Вайнбах исмли таниқли инсайдер Apple iPhone 13 Pro ва 13 Pro Max’лар учун махсус ҳимоя қопламасини яратганини маълум қилди. Смартфонларнинг шиша қопқоғи бармоқ изларини тўпламайди, бу каби қоплама ён томонлардаги металл ромда пайдо бўлиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, оддий iPhone 13 ва унинг кичрайтирилган 13 Mini версияси (агарда компания ундан воз кечмаса) бу каби қопламага эга бўлмайди, корпуси алюминийдан ишланади. Бу Apple учун стандарт амалиёт: линейкадаги моделларни базавий ва премиум синфларга ажратиш.

Шунингдек, инсайдернинг сўзларига кўра, iPhone 13 Pro 120 герцли янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайдиган экранга эга бўлади — у қувватни тежаш мақсадида оптимал кадрлар частотасини ўзи танлайди. Бу каби технологияни ҳозирда кўплаб Android-смартфонларда учратиш мумкин.

Аввалроқ iPhone 13 2021 йилда тақдим этилмаслиги, бу йилги линейка iPhone 12s номини олиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Apple компанияси iPhone 13 mini’ни тақдим этишига оид маълумотлар тарқалди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар