Daryo

Гречкани рационга киритиш учун 5 сабаб ва мазали тайёрлаш усули

Ушбу маҳсулот аминокислота, темир, кальций, калий, фосфор, йод, фтор, шунингдек, B1, B2, B9 витаминларини ўз ичига олади

2 дақиқа ўқиш42 000 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Freepik

Гречканинг нима учун фойдали экани ва дунё ошхоналарида инсонлар унинг севишига сабаб нимада эканига тўхталиб ўтамиз.

Фото: Freepik

Универсал ва асосийси фойдали экани сабаб ҳам соғлом овқатланиш бўйича аксарият мутахассислар гречкани суперфуд, деб ҳисоблайди. Ушбу маҳсулот аминокислота, темир, кальций, калий, фосфор, йод, фтор, шунингдек, B1, B2, B9 витаминларини ўз ичига олади.

Гречкани севиб истеъмол қилиш учун 5 сабаб:
  1. Гречка оқсилга бой ва углеводи кам бўлган парҳезли маҳсулот саналади. Гликемик кўрсаткичи кам экани сабаб, истеъмолидан кейин киши семириб кетмайди.
  2. Таркибида глютен бўлмагани сабаб ҳам ушбу маҳсулот селиакийдан азият чекадиган яъни организми глютенни кўтара олмайдиган кишилар учун айни муддао.
  3. Қон айланишини яхшилаб, иммун тизимини мустаҳкамлайди. Шу сабаб ҳам қон томир касалликлари, артрит ва ревматизмдан азият чекадиган беморларга истеъмол қилиш тавсия қилинади.
  4. Органик кислоталар мужассамлиги сабаб ҳазм жараёнини жадаллаштиради.
  5. Таркибида B гуруҳи витаминлари, кальций ҳамда коллаген синтезини яхшилайдиган моддалар бисёр экани сабаб ҳам гречка дерматологик даволаш ва тери касалликларини бартараф қилишда ишлатилади.
Ундан бўтқа, шўрва, лапша тайёрлаш, гарнир сифатида дастурхонга тортиш, ҳатто ўзидан алоҳида овқат тайёрлаш ҳам мумкин. Дунёнинг энг яхши ресторанларида гречотто номли таом мижозларнинг севгисига сазовор бўлиб улгурган. Ризоттони эсга соладиган таомнинг фарқи гуруч ўрнига гречка ишлатилишида. Пишлоқ ва петрушка солиб тайёрланадиган гречоттони тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
  • гречка — 1 стакан;
  • пиёз — 1 дона;
  • саримсоқ пиёз — 2 дона;
  • зайтун ёғи — 1 ош қошиқ;
  • сариёғ — 1 ош қошиқ;
  • бульон — 500 мл;
  • пишлоқ — 100 г;
  • туз, мурч.
  • петрушка.
Тайёрланиш жараёни:
  • Ўсимлик ёғи солинган товада пиёз ва саримсоқни солиб қовуриб олинг.
  • Гречка солиб, 2 дақиқа қовуришда давом этинг.
  • Бульон қўшиб, аралаштиришда давом этинг.
  • Пишлоқ, туз қўшинг. Дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безанг.
Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар