Daryo

Диетологлар ҳар куни ейишни тавсия қиладиган 12 маҳсулот

Ушбу маҳсулотлар нафақат қоматимизни, балки соғлиғимизни ҳам яхшилайди

3 дақиқа ўқиш55 484 кўришлар0 изоҳ1
Foto: Freepik

Ушбу маҳсулотлар нафақат қоматимизни, балки соғлиғимизни ҳам яхшилайди.

Фото: Freepik

Ёнғоқ

Ёнғоқ юрак учун муҳим бўлган ўсимлик оқсили, клетчатка ва тўйинмаган ёғларга бой. Бу маҳсулот ҳар куни ейишга арзийди, ҳар хил турлари бўлса янада яхши. Бразилия ёнғоғи, бодом, грек ёнғоғи, кешю, ерёнғоқ —  кунига бир ҳовуч истеъмол қилиш меъёр ҳисобланади.

Мавзуга доир: Қаҳва, ёнғоқ ва сут: пневмониядан сўнг организмни тиклашга ёрдам берадиган 8 маҳсулот

Кўкатлар Исмалоқ, райҳон, салат барги ва ҳатто Брюссель карами ҳам бу борада кони фойда маҳсулот. Шифокорларнинг айтишича, кунига камида бир порция кўкат истеъмол қилганларда қариш жараёни бошқаларга нисбатан секин кечади ва когнитив функцияларни йўқотиш эҳтимоли камроқ кузатилади.

Мавзуга доир: Кўкат, ловия ва ёнғоқ. Чарчоқдан халос этиш хусусиятига эга маҳсулотлар

Резавор мевалар Малина, маймунжон, қулупнай, голубика ва бошқа резавор мевалар клетчатка ва C витаминига бой. Тадқиқотларда аниқланишича, ҳар куни бир стакан голубика еган катта ёшлилар билим самарадорлиги ва хотирани аниқлаш бўйича ўтказилган тестларда яхши натижаларга эришган.

Мавзуга доир: Болага қайси резавор меваларни бериш мумкин?

Авокадо Авакадо юрак ва қон-томирлар фаолияти учун муҳим маҳсулотдир. У клетчаткага бой бўлиб, шунингдек, суяклар соғломлиги учун зарур бўлган монотўйинмаган омега-9 ёғи ва К витаминига эга.

Мавзуга доир: Кучли иммунитет гарови — Б5 витаминига бой бўлган 5 маҳсулот.

Грек йогурти Йогуртлар ичакларнинг яхши ишлаши учун зарур бўлган пробиотик бактерияларга бой, мазкур йогуртда эса оқсил ва кальций жуда кўп. Энг муҳими, ширин қўшимчалар қўшилган йогурт сотиб олиш керак эмас. Ундан кўра сархил ёки қуритилган мева ва ёнғоқ қўшган афзалроқ.

Мавзуга доир: Уй шароитида қандай қилиб йогурт тайёрлаш мумкин? Бу жуда осон

Ловия Ловия тасаввур қилмас даражада клетчаткага бой маҳсулот. Бундан ташқари, у ўсимлик оқсили, B витаминлари, синк ва темирга бой. Ёш ўтган сайин холестерин ва қондаги шакар миқдорини меъёрида ушлаб туриши учун ҳам ловияни тез-тез истеъмол қилиш лозим.

Мавзуга доир: Қизил ловиядан аччиққина шўрва тайёрлаймиз

Сули ёрмаси Кунига бир марта сули ёрмасидан тайёрланган таом истеъмол қилиш «ёмон» холестерин миқдорининг пасайишига ёрдам беради, шунингдек, таркибида озиқ толаси кўп бўлиб, узоқ вақт давомида очлик ҳиссини келтириб чиқармайди.

Мавзуга доир: Тўйимли ва фойдали: Тўғри нонушта учун муҳим бўлган 6 маҳсулот

Тухум Ҳомиладор аёллар организми учун тухум айниқса муҳимдир: холин моддасига бой бўлган тухум боланинг соғлом ривожланишига хизмат қилади ва организмга омега-3 ёғи каби бошқа фойдали моддаларни сингдиришда ёрдам беради. Бундан ташқари, тухум D витаминига бой бўлиб, айниқса қиш ва баҳорда кўпроқ истеъмол қилиш лозим.

Мавзуга доир: Табиий антидепрессантлар: стрессни енгишга ёрдам берувчи маҳсулотлар

Лосось Балиқ турлари ичида ласось омега-3 ёғ кислотаси, EPA ва DHA моддаларига эгалиги билан ҳам ажралиб туради. Лососни мунтазам равишда истеъмол қилиш юрак хасталиги хавфини камайтиради ва кайфиятни яхшилайди, шунингдек, иккинчи тур қандли диабет ривожланишини секинлаштириши мумкин.

Мавзуга доир: Кучли иммунитет гарови — B5 витаминига бой бўлган 5 маҳсулот

Ясмиқ Бошқа дуккакли экинларга нисбатан ясмиқ таркибида жуда кўп протеин, клетчатка ва кам миқдорда ёғ мавжуд. Унинг паст даражадаги глюкемик индекси қондаги глюкоза миқдорини меъёрда сақлашга ёрдам беради ва вегетарианлар учун идеал оқсил манбайи ҳисобланади.

Мавзуга доир: Чечевицадан гўштсиз туркча котлет тайёрлаймиз

Пиёз Энг фойдали сабзавотлардан бири бўлган пиёз антиоксидантлар билан бир қаторда юрак қон-томирлари саломатлиги учун зарур бўлган флавоноидларга бой. Бундан ташқари, саримсоқнинг фойдаси ҳам пиёздан кам эмас.

Мавзуга доир: Йиғлашнинг кераги йўқ: Пиёз тўғрашда кўз ёшдан сақланиш усули топилди

Араб хурмоси Қуритилган мевалар кўп калория ва юқори шакар миқдорига эгалиги туфайли ҳам кўпчиликка тавсия этилмайди. Аммо хурмо кальций ва магнийга бой бўлиб, суяк саломатлиги учун муҳимдир.

Мавзуга доир: Араб хурмоси истеъмол қилинганда танада қандай ўзгариш юз беради?

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida tug‘ilganman. Hozirda Alisher Navoiy nomidagi davlat Adabiyot muzeyida tayanch doktorantura (PhD)da o‘qiyman. “Daryo”da 2018-yildan beri musahhih va muxbir lavozimida ishlayman. Sevib o‘qiydigan kitoblarim juda ham ko‘p: Nodar Dumbadze “Abadiyat qonuni”, Harper Li “Mazaxchining o‘ldirilishi”, Gabriel Garsia Markes “Yolg‘izlikning yuz yili”, Chingiz Aytmatov “Kassandra tamg‘asi”, Mixail Bulgakov “Usta va Margarita”, O‘tkir Hoshimov “Ikki eshik orasi”, Ulug‘bek Hamdam “Sabo va Samandar”... Sevimli filmlarim ham turli janrda: DiKaprio ishtirokidagi “Ibtido” va “La’natlanganlar oroli”, “Shoushenkdan qochish”, “Yo‘-yo‘l pijamali bolakay”, “Ameli”, “Qotillikni xotirlab”. Bundan tashqari, Hayao Miyazakining animelari jon-u dilim.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар