Daryo

Boston Dynamics компанияси юк ортувчи роботни яратди (видео)

Ушбу универсал мобил робот юкларни қўлларидаги сўрғичлар ёрдамида ташийди

1 дақиқа ўқиш20 917 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: YouTube

Американинг Boston Dynamics роботсозлик компанияси юкларни автоматик тарзда юклашга ёрдам берадиган янги қурилма — Stretch роботини тақдим этди. Юк ортувчининг тақдимоти тасвирланган видеони муҳандислар ўзларининг YouTube’даги каналига жойлаштирган.

Кадр: YouTube

Ушбу универсал мобил робот юкларни қўлларидаги сўрғичлар ёрдамида ташийди. Қурилмадан омборларда ва товарларни тақсимлаш марказларида фойдаланиш мумкин.

Stretch’нинг мобиллиги роботнинг товар ортиладиган ёки тушириладиган ҳар қандай ҳудудда бемалол ҳаракатланишини таъминлайди. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, тез орада у шу каби мақсадларда фойдаланиб келинаётган қиммат турувчи қурилмалар ўрнини эгаллайди.

Stretch исталган йўналишдаги манёврларни амалга ошириши, шунингдек, турли тўсиқларни босиб ўтиши мумкин. Бундан ташқари, унинг компьютер «кўриш» технологияси ҳам мавжуд бўлиб, бунинг ёрдамида робот маълум бир мижознинг юкини аниқлай олади.

Аввалроқ Hyundai роботлар ишлаб чиқарувчи Boston Dynamics’нинг асосий эгасига айлангани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар