27 март куни соат 08:30 ларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги метан заправкада турган Damas’нинг газ баллони портлаб кетди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, шаҳарнинг «Боғишамол» МФЙ ҳудудида жойлашган автотранспорт воситаларига газ тўлдириш шохобчасида тўхтаб турган, фуқаро Н.Қ.га тегишли бўлган Damas русумли автомобилнинг газ баллонида чақнаш содир бўлган.



Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, чақнаш юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.Мавзуга доир: Тошкентда Nexia’нинг газ баллони портлаши оқибатида унинг атрофидаги 4 та автомобиль шикастланди
Аввалроқ Бухорода кўчада ҳаракатланиб кетаётган «Жигули»нинг газ баллони, Бухорода Matiz’нинг газ баллони портлаши оқибатида иккита машинага зарар етгани ҳамда Бухорода Nexia’нинг газ баллони портлаб кетиб, уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.







