Daryo

Видео: Қаршида бетон тўсиққа урилгани айтилган Nexia-2 ёниб кетди

Маълум қилинишича, ёнғин натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган

1 дақиқа ўқиш71 552 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Kamil Faxrutdinov

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида бетон тўсиққа урилгани айтилган Nexia-2 ёниб кетди. Бу ҳақда «Қашқадарё халқи» Telegram-канали маълум қилди.

Фото: Камил Фахрутдинов

Таъкидланишича, воқеа бугун, 2021 йил 20 март куни содир бўлган.

Фото: Камил Фахрутдинов

«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Соҳиб Ваитовнинг маълумот беришича, бугун соат тахминан 11:50 да бошқарманинг диспетчерлик хизматига Қарши шаҳрининг Мустақиллик кўчасида ЙТҲга учраган автомобилда ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган.

Фото: Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

«Воқеа жойига 11:53 да етиб борган Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, 2-ёнғин қутқарув жамоаси ёнғинни ўчирган. Ёнғин натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган», — деди Соҳиб Ваитов.

Фото: Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати масъули Жавлон Бахтиев «Дарё» сўровига жавобан Nexia-2 бетон тўсиққа урилмаганини, бошқа бир автомобилга урилиши оқибатида ёниб кетган бўлиши мумкинлигини айтиб, аниқ ва расмий маълумотни тез орада маълум қилишини билдирди. Мавзуга доир: 

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар