Daryo

Қаршида йўлни кесиб ўтаётган болалар Lacetti остида қолди

Ҳайдовчи машинани орқага ҳайдаётганида 8 ва 9 ёшли болаларни уриб юборган

1 дақиқа ўқиш120 172 кўришлар0 изоҳ0

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Lacetti ҳайдовчиси машинани орқага ҳайдаётганида икки болани уриб юборди.

ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 13 март куни соат 14:30 атрофида Ислом Каримов кўчасида жойлашган «Чинор» ресторани рўпарасида юз берган. Ҳайдовчи Ш.С. Lacetti’ни орқага ҳайдаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли С.А. ва 9 ёшли А.А.ни уриб юборган.

Оқибатда тан жароҳати олган болаларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўтказилган тиббий экспертиза хулосасига кўра, иккала бола енгил тан жароҳати олгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар тўпланган ва Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.

Аввалроқ Қаршида «Жигули» йўлдан ўтаётган 15 ёшли қизни, Сурхондарёда Nexia-2 йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини, Самарқандда Damas 10 ёшли болани уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Наманганда эрининг машинасини бошқарган аёл ЙПХ ходимини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар