Daryo

SpaceX ракета учирилишига бир ярим дақиқа қолганида парвозни бекор қилди

Бекор қилиниш сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Falcon 9 Флорида штатининг Кеннеди Космик марказидан учирилиши керак эди

1 дақиқа ўқиш31 519 кўришлар0 изоҳ0

Американинг SpaceX компанияси 60 та Starlink микроспутники билан Falcon 9 ташувчи ракетаси парвозини режалаштирилган вақтга 1 дақиқа-ю 24 сония қолганда бекор қилди. Бу ҳақда компаниянинг Twitter саҳифасига таяниб «РБК» хабар берди.

Фото: SpaceX

«Кейинги парвоз 1 мартда бўлиши мумкин», — дейилади хабарда. Парвознинг бошланиши 18:15 га (Тошкент вақти билан) белгиланган.

Бекор қилиниш сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Falcon 9 Флорида штатининг Кеннеди Космик марказидан учирилиши керак эди.

Аввалроқ, 16 февраль куни SpaceX Флорида штатининг Канаверал бурнидан 60 та Starlink микроспутники билан Falcon 9 ташувчи ракетасини учирган эди. Ракета спутникларни коинотга муваффақиятли етказди. Кейинроқ компаниянинг хабар беришича, Falcon 9’нинг биринчи поғонасини Атлантика океанидаги Of Course I Still Love You деб номланган сузувчи платформасига қайтариш амалга ошмади. Одатда SpaceX поғоналарни олиб кетиб, улардан қайтадан фойдаланади. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар