Daryo

Ливияда 15 йил ичида илк бор қор ёғди

Метеорологлар қорнинг яна икки кун давомида эриб кетмасдан сақланиб туриши мумкинлигини прогоз қилган

1 дақиқа ўқиш29 206 кўришлар0 изоҳ0
Kadr: YouTube

Ливия шимоли-шарқида 15 йил ичида илк бор қор ёғди ва ҳаво ҳарорати 0 даражадан ҳам паст ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берган.

Кадр: YouTube

Маҳаллий аҳоли учун қор ҳақиқий байрамга айланган, сабаби мамлакатда охирги марта бундан 15 йил аввал — 2006 йилда қор ёғган эди.

Ливиядаги қор айниқса болаларни хурсанд қилди, улар ушбу ёғингарчиликдан қувониб, қорбўрон ўйнаб, қорбоболар ясамоқда.

Метеорологлар қорнинг яна икки кун давомида эриб кетмасдан сақланиб туриши мумкинлигини прогноз қилган.

Фото: Ghanaweb
Фото: Pinterest
Фото: Euronews
Аввал Грецияда Афина ва пойтахт атрофидаги ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасайгани ҳамда қор ёғгани, оқибатда коронавирусга қарши одамларни эмлаш ишлари тўхтаб қолгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Греция ҳам қалин қор билан қопланди (фото)

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар