Daryo

Tesla акциялари қимматлашуви фонида Илон Маск бир ҳафтада 11,5 млрд долларга бойиди

Дунёнинг энг бадавлат одами Amazon компанияси асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги бир ҳафта ичида 7,7 миллиард долларга кўпайди

1 дақиқа ўқиш31 424 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафта ичида компаниялар акцияларининг қимматлашуви фонида 11,5 миллиард долларга ўсди, деб ёзади «РБК» Forbes’га таяниб. Tesla акциялари бир ҳафтада 7,4 фоизга қимматлашди.

Фото: Getty Images

Google асосчилари Сергей Брин ва Ларри Пейж эса Google тегишли бўлган Alphabet компанияси акциялари нархи шу ҳафта 14 фоизга ошиши натижасида тегишли равишда 10,4 миллиард ва 10 миллиард доллар ишлаб топди.

Дунёнинг энг бадавлат одами Amazon компанияси асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги бир ҳафта ичида 7,7 миллиард долларга кўпайди. Amazon акциялари 4,6 фоизга қимматлашди.

Хитойнинг Pinduoduo платформаси асосчиси Колин Чжен Хуан шу ҳафта 10,7 миллиард долларга бойиди, бунга платформа акциялари нархи 18 фоизга ўсгани сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Amazon асосчиси Жефф Безос 2021 йилнинг учинчи чорагида компания бош директорлиги лавозимидан кетиши ва директорлар кенгашининг ижрочи раиси бўлиши ҳақида хабар берилган эди. Унинг ўрнини 1997 йилдан бери Amazon’да ишлаб келаётган ва Amazon Web Services’ни бошқарадиган Энди Жесси эгаллайди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар