Daryo

Филь ва унинг сояси: АҚШда «Суғур куни» нишонланди (фото)

2021 йил 2 февраль куни эрталаб Панксатонида қор ёғди. Шунинг учун ҳам жонивор уясидан чиқишга шошилмади

1 дақиқа ўқиш30 506 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Barry Reeger

Америка Қўшма Штатларида ҳар йили февраль ойининг иккинчи санаси «Суғур куни» сифатида нишонланади. Байрам куни суғур ўз соясини сезмаса ва хотиржамлик билан инидан чиқиб келса, қиш тез орада тугайди. Борди-ю, у ўз соясидан ҳам қўрқиб яширинса, демак, баҳорни узоқ кутиш керак бўлади. Бу сафар жонивор ўзини қандай тутгани ва мавсум борасидаги эҳтимоллар ҳақидаги саволга қуйидаги суратлар орқали жавоб топиш мумкин.

Фото: AP Photo

Маросим анъанавий равишда Пенсильвания штати Панксатони шаҳрида ўтказилди.

Фото: Reuters

«Суғур куни» байрамига одатда минглаб томошабинлар ташриф буюради, аммо коронавирус пандемияси туфайли ушбу маросим «виртуал» тарзда бўлиб ўтди.

Фото: AP Photo

Пандемия муносабати билан маросимни картондан ясалган томошабинлар кузатиб борди.

Фото: Reuters

«Суғур куни» маросими вақтида.

Фото: Reuters

2021 йил 2 февраль куни эрталаб Панксатонида  қор ёғди. Шунинг учун ҳам Филь уясидан чиқишга шошилмади.

Фото: Reuters

Ташкилотчиларнинг бири суғурни ўз уясидан чиқариб олди.

Фото: AP Photo

Бу ҳали қиш узоқ давом этади, деган қарорни англатади.

Фото: AP Photo

Шунинг учун баҳорни яна 6 ҳафта кутишга тўғри келади.

Фото: Reuters

Америкалик иқлимшунослар Филнинг башоратини 39 фоизга тўғри деб ҳисоблайди.

Фото: Getty Images
Америкадаги энг машҳур суғур − бу «метеоролог» Филь  ҳисобланади. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар