Daryo

Вакцинациядан воз кечилса, дунёда коллапс юзага келишидан огоҳлантирилди

Қайд этилишича, дунё пандемияга қарши курашда бирлашиши, келишмовчиликларни унутиши керак

1 дақиқа ўқиш30 132 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “RIA Novosti”

Дунё пандемияга қарши курашда бирлашиши, келишмовчиликларни унутиши керак. Чунки бир нечта давлат вакцинациядан бош тортса, дунёда коллапс таҳдиди юзага келади. Бу ҳақда Россия давлат Думасининг Соғлиқни сақлаш қўмитаси аъзоси Борис Менделевич маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Хабарда айтилишича, бундан аввал Россия президенти Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида бир қатор мамлакатларнинг коронавирусга қарши вакцинага эга бўлолмаслиги бутун дунё учун катта таҳдидга сабаб бўлиши мумкинлигини билдирган.

«Агар бир нечта давлатлар COVID-19 тарқалишига қарши курашиш усули сифатида вакцинациядан бош тортса, у ҳолда оқибатларини тасаввурга сиғдириш қийин бўлган глобал коллапс, локдаунга олиб келиши мумкин. Шунинг учун барчамиз бирлашиб, келишмовчиликларни унутиб, пандемияга қарши курашда катта жамоа бўлиб, бирдек ҳаракат қилишимиз керак деб ўйлайман»,  — деган Менделевич.

Унинг таъкидлашича, коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлик ва одатий турмуш тарзи қанчалик нозик бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

«Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда вакцина бу — вақти келиб ҳаёт ва соғлиқ учун хавфсирамасдан мулоқот қилиш имконини берадиган ягона восита. Ҳа, бизнинг мамлакатда вакцинация ихтиёрий ва ҳар бир инсон эмланиш тўғрисида қарорни ўзи қабул қилади. Аммо мен шифокор сифатида эмланиш тарафдориман ва ўзим ҳам эмландим», — дея қўшимча қилган у. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар