Daryo

UFC 257 мусобақасининг бонус эгалари маълум бўлди. Улар орасида Маҳмуд Муродов ҳам бор

Жами 4 нафар яккакурашчи бонусга эга бўлди

1 дақиқа ўқиш85 398 кўришлар0 изоҳ0

Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да 24 январь тонгида UFC 257 мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: UFC

Промоушен матбуот хизмати кечанинг энг ёрқин чиқиши учун ажратилган бонуслар эгаларини маълум қилди.

Унга кўра, Дастин Порье, Майкл Чендлер, Маҳмуд Муродов ва Марина Родригес ёрқин жанг учун 50 минг доллар миқдорида пул мукофотига эга бўлди.

Муродов учинчи раунддаги техник нокаут эвазига Эндрю Санчесни мағлуб этди. Порье эса асосий жангда Макгрегорни нокаутга учратди. Майкл Чендлер UFC’даги дебют жангида номдор Ден Ҳукерни биринчи раундда муддатидан аввал мағлуб этди. Родригес эса Аманда Рибасга қарши жангнинг иккинчи раундида нокаут қайд этди. Мусобақанинг энг яхши жанги эса аниқланмади.

Мавзуга доир: Ҳабиб Нурмагомедов UFC 257 ҳақида: «Мен бу йигитлардан бир даража устунман»

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар