Daryo

Японияда 60 дан ортиқ одам қор тозалаш пайтида ҳалок бўлди

Мамлакатдаги қор тозалашга қурби етмаган шимолий ҳудудларга ҳукумат фавқулодда молиявий ёрдам юборади

1 дақиқа ўқиш57 148 кўришлар0 изоҳ0
Foto: China.org

Японияда қор қоплаган уйларни тозалаш пайтида ҳалок бўлганлар сони 60 дан ошди, дея маълум қилди мамлакатнинг давлат ерлари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири Кадзуёши Акаба. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: «M24.ru»

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги қор тозалашга қурби етмаган шимолий ҳудудларга ҳукумат фавқулодда молиявий ёрдам юборади.

«Ҳукумат тезда зарур маблағ миқдорини ҳисоблаб чиқади ва қорни тозалаш учун ёрдам юборади. Тозалаш пайтидаги қурбонларнинг сони рекорд даражага етганидан ниҳоятда хавотирдамиз », — деди вазир Токиодаги матбуот анжуманида.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти уйларининг томидан йиқилган ёки қор остида қолиб кетган кекса кишилардир. Япониядаги Хонсю оролининг шимоли ва Хоккайдо оролида ўтган йилнинг декабрь ойидан бери қалин қор ёғмоқда.

Аввалроқ Япония соҳилларида кучли қор ёғиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 270 дан ортиқ киши жабрланган эди. Кучли қор туфайли йўлларда тирбандликлар юзага келган ва 500 дан зиёд авиарейслар бекор қилинган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар