Daryo

Роберт Левандовски Бундеслигада навбатдаги рекордни қайд этди

Левандовски Бундеслига тарихига кирди

1 дақиқа ўқиш53 456 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Twitter

«Бавария» Германия чемпионатининг 16-турида 17 январь, якшанба куни «Фрайбург»га қарши баҳс олиб борди (2:1).

Фото: Twitter

Учрашувда мюнхенликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилди. Бу 32 ёшли форвард учун Бундеслига 2020/21 йилги мавсумидаги 15 ўйинда урилган 21-гол бўлди.

Шу тариқа Левандовски биринчи даврада 21 та гол урган Германия чемпионати тарихидаги илк футболчига айланди. Унга қадар ҳеч ким мавсумнинг дастлабки ярмида бу қадар кўп гол урмаганди.

Польшалик футболчи жорий мавсум 21 та голдан ташқари 5 та голли узатмага ҳам муаллиф бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар