Daryo

ЖССТ пандемиянинг иккинчи йили «биринчисидан-да оғирроқ бўлиши мумкин»лигидан огоҳлантирди

Ташкилот вирус тарқалиши мавсумий ҳолат ва совуқ туфайли тезлашганини билдирган

1 дақиқа ўқиш95 122 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Reuters

Коронавирус пандемиясининг иккинчи йили биринчисига нисбатан оғирроқ кечиши мумкин. «РБК»нинг ёзишича, бу ҳақда ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастури раҳбари Майкл Райан маълум қилди.

Фото: Reuters

«Биз (пандемиянинг) иккинчи йилига кирмоқдамиз, у биз кузатаётган айрим муаммолар ва вируснинг юқиш динамикасини инобатга олган ҳолда янада оғирроқ бўлиши мумкин», — деган у.

Райанннинг таъкидлашича, Шимолий ярим шарда, айниқса Европа ва Шимолий Америкада мутахассислар «идеал мавсумий бўрон — совуқ, одамлар (биноларга) кириб бориши, ижтимоий аралашишнинг кучайиши» кузатилди. Бу ва бошқа омиллар кўплаб мамлакатларда коронавируснинг юқиши тезлашишига олиб келди, деб ҳисоблайди ЖССТ дастури директори.

13 январь куни ЖССТ COVID-19 билан касалланиш пандемия бошланганидан бери рекорд даражада ўсганлиги — 5 миллионта ҳолат қайд этилгани ҳақида хабар берганди. Ташкилот касалланиш кўрсаткичи биринчи навбатда Шимолий ва Жанубий Америкада ўсганлигини маълум қилган. У ерда қайд этилган юқиш ҳолатлари бир ҳафта давомидаги барча янги касалланиш ҳолатларининг 51 фоизини ва ўлимларнинг 45 фоизини ташкил этган.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда 90,33 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинган. Ўлимлар сони 2 миллионга яқинлашди ва 1,95 миллион кишини ташкил этди.

Ташкилот, шунингдек, янги штамм пайдо бўлгани хавфидан ҳам огоҳлантирди. ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, вируснинг кенг тарқалиши билан янги мутациялар хавфи ҳам ошади. Хусусан, АҚШда коронавируснинг иккита янги штамми аниқлангани маълум қилинди. Улар ҳам «британча» штамм каби аввалгисига қараганда тезкор тарқалади.

Аввалроқ ЖССТ эксперти, профессор Дэвид Хейманн коронавирус эндемик бўлиб қолиши мумкинлиги ва одамлар у билан ёнма-ён яшашга ўрганишини айтганди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар