Daryo

Қатламали хамирдан тезпишар гўштли пицца-пирог тайёрлаб кўринг

Пицса-пирог энг севиб тайёрланадиган егуликлар қаторидан жой олиши аниқ

1 дақиқа ўқиш28 580 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “food.noteru.com”

Юпқа ва юмшоқ хамирдан тайёрланадиган гўштли пицца-пирог бир зумда дастурхонда пайдо бўлади.

Фото: «food.noteru.com»
Керакли маҳсулотлар:
  • Хамиртурушсиз қатламали хамир – 500 грамм;
  • Гўшт қиймаси – 500 грамм;
  • Пиёз – 1 дона;
  • Пишлоқ – 200 грамм;
  • Сирка 9 фоизли − 100 мл;
  • Сув – 100 мл;
  • Кетчуп – 3 ош қошиқ;
  • Туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:

Пиёз тозаланиб, ярим ҳалқа шаклида тўғралади. Устидан сиркали сув қуйилиб, бирозга қолдирилади.

Фото: «food.noteru.com»

Қийма гўшти товада қовуриб олинади. Таъбга кўра туз, зираворлар ва қалампир ҳам қўшиш мумкин.

Фото: «food.noteru.com»

Пиёз сувдан олиб, бироз сиқилади.

Қатламали хамирдан икки бўлак ёйилади.

Фото: «food.noteru.com»

Қандолат қоғози устига хамир ёйилади. Юзасига кетчуп сурилади ва устидан қийма солинади. Гўшт устидан тузланган пиёз ва қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади.

Фото: «food.noteru.com»

Устидан иккинчи қатламали хамир ёпилади ва пастдаги хамир билан бирлаштирилади.

Фото: «food.noteru.com»

Пирог тахминан 180 даража печда 20 дақиқа давомида пиширилади.

Фото: «food.noteru.com»

Тайёр бўлган пицца-пирог бўлакларга бўлиниб, дастурхонга тортилади. Ёқимли иштаҳа!

Фото: «food.noteru.com»
Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар