Daryo

Тошкентда 116-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ёниб кетди

Автобус ёниб кетишига двигатель бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда

1 дақиқа ўқиш103 004 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FVV

Тошкент шаҳрида 116-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланувчи автобусда ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Фото: ФВВ

Маълум қилинишича, автобус 2020 йилнинг 24 ноябрь куни соат 06:13 да Тошкент кичик ҳалқа йўлида, 116-сонли йўналиш автобус ҳайдовчиси илк йўловчиларни олиб кетиш мақсадида автотураргоҳдан терминал станциясига қараб чиқиб кетаётган вақтда ёниб кетган.

Воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келган. Соат 06:26 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 06:39 да тўлиқ бартараф этилган.

Автобус ёниб кетишига двигатель бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Ушбу воқеада жабрланганлар йўқ. Ёнғин бошланишидан олдин автобус ҳайдовчиси ўз вақтида йўловчилар бўлинмасидан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Тошкентда 8-йўналишда қатнайдиган Mercedes автобуси ёниб кетган эди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар